| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ХАЙБАР ҒАЗОТИ
Расулуллоҳ с.а.в. Ҳудайбиядан қайтиб келгач, Мадинада ўн беш кун турганларидан кейин одамларга Хайбар ғазотига тайёрланишни буюрдилар ва фақат Ҳудайбияда бўлганларгина ғазотга чиқишларини айтдилар. Расулуллоҳ с.а.в.га Ҳудайбияга кетмасларидан олдин Хайбар яҳудийлари Қурайш билан Мадинага ҳужум қилиш ва мусулмонларни йўқотиш борасида тил бириктираётгани хабари келди. Улар ўртасидаги бу тил бириктириш яширин суратда бўлган эди. Шунга кўра Расулуллоҳ с.а.в. Қурайш билан ўзлари ўртасида давом этаётган урушни тўхтатишга эришиш учун тинчлик режаси асосида у билан муносабатларини яхшилашни ва кейин Хайбар яҳудийларини йўқ қилишни ирода қилдилар. Ҳудайбияда тинчлик режасини мукаммал амалга оширганларидан ва бу билан Хайбарни Қурайшдан ажратиб қўйганларидан кейин Хайбардаги яҳудийларни тугатиш билан ушбу режанинг қолган қисмини ҳам амалга оширишга киришдилар. Ҳудайбиядан қайтишлари билан қўшин тайёрлашни буюрдилар ва бир минг тўрт юз мусулмон билан йўлга тушдилар, улардан икки юзтаси отлиқ жангчилар эди. Ҳаммалари Оллоҳ Таоло ғалаба беришига қатъий ишонар эдилар. Хайбар билан Мадина ўртасидаги йўлни уч кунда босиб ўтишди. Бу уч кун ичида Хайбар мусулмонларнинг келаётганини сезмади ҳам. Мусулмонлар яҳудийларнинг қалъалари олдига етиб келишди. Тонг отди. Хайбарнинг меҳнат аҳли қалъадан чиқиб, иш қуролларини кўтариб далаларига кета бошлади. Мусулмонларнинг қўшинини кўришгач, бақир-чақир билан орқаларига қараб қочди: «Мана Муҳаммад, у қўшин билан келди». Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг гапларини эшитганларида: «Оллоҳу Акбар, Хайбар хароб бўлди. Биз бир қавмнинг ерига тушганимизда огоҳлантирилувчиларнинг тонги ёмон бўлади», дедилар. Яҳудийлар Расулуллоҳ с.а.в. уларга ғазот қилишларини кутишган эди. Бунга сабаб уларга Ҳудайбия сулҳи ва Қурайш Расулуллоҳ с.а.в. билан аҳдлашгани хабари етиб борганда, буни Қурайшнинг ортга қайтиши деб ҳисоблашди. Улар бир-бирлари билан ўзларидан ва Водий Қуро ҳамда Таймо яҳудийларидан Ясриб (Мадина)га ҳужум қилиш учун бир гуруҳ ташкил қилишни ва бу ҳужумда араб қабилаларига - хусусан Қурайш Расулуллоҳ с.а.в. билан сулҳ тузгандан кейин - суянмасликни маслаҳатлашишди. Улардан бошқалар эса Расулуллоҳ с.а.в. билан иттифоқ тузишни маъқул кўришар эди. Шояд бу билан мусулмонларнинг қалбида ўрнашиб қолган адоватни ўчириб ташлашса. Улар бу ҳақда ўзаро гаплашар, хатар яқинлашиб келаётганини ҳис этишар ҳамда Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг Қурайш билан тил бириктирганини фош этганларини, шунинг учун уларга қарши ғазот қилишларини билишар эди. Лекин улар Расулуллоҳ с.а.в.нинг ғазотлари бунчалик тез бўлишини кутишмаган
71-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|